Жаҳон | 07:30 / 25.04.2019
24017
2 дақиқада ўқилади

Зеленскийнинг штаби бўлажак президент учун «қизил чизиқ»ни белгилади

Фото: РИА Новости / Стрингер

Владимир Зеленский президентлиги вақтида Украина ўз ерларини ва фуқароларини «тарқатмайди». Бу ҳақда унинг штаби вакили Дмитрий Разумков «112 Украина» телеканали эфирида айтиб ўтди

«Бизда иккита қизил чизиқ бор: биз Украина ерлари ва фуқароларини тортиқ қилиш, қисқа ёки узоқ муддатга ижарага бериш, фойдаланиш учун бермаймиз – бу Зеленский президентлиги вақтида ҳеч қачон юз бермайди», деб айтган Разумков.

Унинг таъкидлашича, янги раҳбар вақтида Россия билан 2014 йилда бирлашган Қрим ва 5 йилдан бери ихтилоф давом этаётган Донбасс Украина ҳудудлари деб ҳисобланади.

Аввалроқ Украина президенти Петро Порошенко Россия президенти Владимир Путиннинг Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари баъзи туманлари аҳолисини Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш ҳақидаги фармонини Донбассни «босиб олиш»га ёки «Украина ичида Россия анклавини яратишга тайёргарлик» деб атаганди

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид