Гўшт нархи 28 000 сўмдан 45 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 23 апрель ҳолатига 1 кг. сўмда).
Қайд этилишича, мол гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да - 45 минг сўм. Энг арзони Нукус («Нукус деҳқон бозори»)да - бир килограмми 28 минг сўм.
Қўй гўштининг энг қиммати Андижон шаҳридаги «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳридаги «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да - 45 минг сўм. Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (30 минг сўм).
Картошканинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори»да (5000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1200 сўм).
Пиёзнинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори»да (3500 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (500 сўм).
Сабзининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (5000 сўм). Энг арзони Андижон шаҳридаги «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Фарғона шаҳридаги «Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (1500 сўм).
Тухумнинг энг қиммати (10 дона) Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (8000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (3700 сўм).
Гуручнинг энг қиммати Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да (17 500 сўм). Энг арзони Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори»да (5000 сўм).
Ўсимлик ёғининг энг қиммати Самарқанд шаҳридаги «Темирйўл деҳқон бозори»,«Дамариқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (12 500 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (7600 сўм).
Шакарнинг энг қиммати Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳридаги «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Қарши шаҳридаги «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Навоий шаҳридаги «Саховат бозори», Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳридаги «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳридаги «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори», Урганч шаҳридаги «Урганч марказий деҳқон бозори»да (5500 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4500 сўм).
Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
17:13 / 01.11.2024