Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди
2019 йилнинг 22- 26 апрель кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясининг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилди, дейилади ТИВ хабарида.
Қозоғистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи мобайнида давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида қўшма дала текширувлари ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ўртасидаги Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғини ўтказиш бўйича таклифлар юзасидан фикрлар алмашилди.
Музокаралар якунларида делегация раҳбарлари – Ўзбекистон Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Вячеслав Гиззатов тегишли Протокол имзоладилар.
Учрашувлар жадвалига биноан навбатдаги йиғилиш Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024