24 апрель куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида қор ёғди.

Ижтимоий тармоқда қор учқунлаётгани тасвирланган видеолар ҳамда қор қопланган тепаликлар тасвирланган суратлар тарқалди.

Фото: Telegram

Қайд этиш керакки, бу йил апрель ойи муттасил ёғингарчиликлар билан ўтмоқда. Кейинги кунлар давомида ёғаётган кучли ёмғирлар туфайли республика ғарбидаги вилоятларда сел ва сув тошқинлари кузатилди.