Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, афв этилганлардан аксарияти гиёҳванд моддалар айланмаси билан боғланган ва улардан ҳаммаси ҳам дарҳол озод этилмайди.
Бу амнистия жорий ойдаги иккинчиси бўлиб, яна 3-амнистия эълон қилиниши кутилмоқда. Унинг давомида номи айтилмаган қуролланган гуруҳ аъзолари ва сиёсий ишлар бўйича қамалганлар озод этилади.
17 апрелда мамлакатда 9 минг маҳбус афв этилиши эълон қилинган, бироқ таъкидланишича, амалда улардан фақат 2 нафаригина озод этилган.











