Ўзбекистон | 13:49 / 27.04.2019
7077
1 дақиқада ўқилади

«Шарқ тароналари» фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди 

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳукумат қарори билан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали ёзмоқда.

Низомга мувофиқ, фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида Маданият вазирлиги томонидан ўтказилади.

Танловда иштирок этувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

концертларда чиқиш тажрибасига эгалиги;

танлов ва фестивалларда қатнашганлиги;

маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фестиваль дирекциясининг тавсияномасига эгалиги;

ёши 18 ёшдан юқори бўлиши.

Танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнигача info@sharqtaronalari.uz манзилига ҳужжатларни юбориши лозим.

Мавзуга оид