Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги бош вакиллиги хабарига кўра, кеча Тула области Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида 34 ёшли Андрей.К кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказган.

Жабрланган Умида.С исмли аёл Ўзбекистон фуқароси ва 3 нафар фарзанд онаси бўлиб, касалхонада ҳаётдан кўз юмган. Жиноятчи қўлга олинган.

Айни дамда Агентлик вакиллари Умида.С.нинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш чора-тадбирларини кўришмоқда. Шу муносабат билан марҳуманинг яқин қариндошларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки агентликнинг Россия Федерациясидаги бош вакилига мурожаат қилишлари сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлигининг тезкор телефон тармоғи:

+99871-200-06-00

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги телефон тармоғи:

+7-9250454744