Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги биринчи пуллик йўл қурилиши қачондан бошланиши маълум бўлди
Фото: Fotolia
2019 йилнинг IV чорагида мамлакатдаги биринчи пуллик йўл қурилишини бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилади.
Ҳужжатга кўра, Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.S., «Калён», «Колин» (Туркия) компаниялари консорциуми билан Тошкент - Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси амалга оширилади.
У Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳудудидан ўтади. Лойиҳа қиймати ҳозирда аниқланмоқда.
Бунда 2019 йил 2-чоракда халқаро молия институтлари билан консалтинг хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш, 2019 йил май ойида - автомобиль йўли маршрутини ўрганиш ва дастлабки ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш, 2019 йил июнда - ДХШ битими шартлари бўйича музокаралар олиб бориш, 2019 йил июлда - битимни имзолаш режалаштирилган.
2019 йил 4-чоракда қурилишни бошлаш ва 2021 йил 4-чоракда фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.
Бундан олдин, Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўли қурилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:57 / 03.05.2026
Кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади - ФВВ
18:15 / 02.05.2026
Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
18:50 / 30.04.2026