Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўта хавфли касалликларнинг белгилари ошкор қилинди
Британиялик шифокор Кристиан Йессен Лондондаги тиббиёт конференцияси вақтида олдиндан билиш мумкин бўлган жиддий касалликлар белгилари ҳақида гапирди. Унинг тадқиқоти натижалари Express газетаси томонидан эълон қилинган.
Йессен ва унинг ҳамкасблари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, аксарият касалликларни оёқ юзи (кафти) ҳолати бўйича аниқлаш мумкин. Хусусан, диабетга мойил бўлган кишилар доимий равишда ортопед қабулида бўлиши керак.
Шифокорлар аниқлик киритишича, қонда шакар даражасининг кўпайиши қон айланишига салбий таъсир кўрсатиб, нервларни шикастлайди ва бемор оёқларидаги сезувчанликни йўқотади. Шу тариқа, киши оёқни қадоқ қилиб юборса ҳам инфекцияни пайқамайди.
Шунингдек, хабар қилинишича, совуқ ва рангпар оёқлар бекилиб қолган артериялар ҳамда юрак-қон томир касалликларидан дарак бериши мумкин.
Доимий мушаклар кучсизлиги аритмия ва неврологик касалликлардан далолат беради.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026