Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленскийнинг ҳарбий маслаҳатчиси Киев Донбассни беш йилдан сўнг қайтариб олишини айтди
Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийнинг хавфсизлик ва мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси Иван Апаршин Киев Донбассни беш йилдан сўнг ўз назоратига қайтариб олади, деб ҳисоблайди.
"Бугунги кунда Донбасс беш йилга мўлжалланган истиқбол, Қрим ҳудуди эса анча узоқ истиқбол ҳисобланади. Аммо ҳудудларимизни ҳарбий йўл билан қайтариб олиш имкониятини кўрмаяпман", - деди Апаршин "Апостроф" интернет нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий операция ўтказиш имконияти кўриб ҳам чиқилмайди.
"Мен ҳарбий операцияни режалаштиришим мумкин. операцияни ўтказа оладиган одамларни ҳам биламан. Аммо ҳеч кимга ҳудудларимизни ҳарбий операция йўли билан қайтариб олиш имкониятини кўриб чиқишни маслаҳат бермаган бўлардим. Йўқотишлар катта бўлади", - деб қўшиб қўйди Апаршин.
Унинг фикрича, Киев бундай операция бошлаши билан ундан барча ҳамкорлари юз ўгиради.
Мавзуга оид
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
20:01 / 02.06.2026
Киев ва Днипрога зарба. Қурбонлар сони ошмоқда
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
20:32 / 25.05.2026