Жамият | 14:17 / 03.05.2019
10587
1 дақиқада ўқилади

ТИВ: Всеволожскда ўзбекистонлик уч ёшли бола ҳалок бўлгани тасдиқланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 1 май куни Россиянинг Ленинград области Всеволожск шаҳридаги уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадон деразасидан йиқилиб тушиш оқибатида 3 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани тўғрисида ОАВларда маълумот пайдо бўлди.

ТИВ маълумотида айтилишича, мазкур хабар Ленинград областининг тергов органлари томонидан тасдиқланди ҳамда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин эканини эслатди: +7-965-029-41-49.

Мавзуга оид