Тошкент шаҳридаги «Чинни бозор» яқинида иккита йўловчи автобуси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг пойтахт ИИББдаги манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 147-сонли йўналишдаги «Мерседес-Бенц» автобуси ҳамда 31-сонли йўналишдаги «Исузу» автобуси ўзаро йўл-транспорт ҳодисаси қайд этган.

Шундан сўнг, «Мерседес-Бенц» автобуси икки нафар пиёдани босиб кетган. 

Манба хабарига кўра, икки нафар пиёда - қиз ва аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ушбу хабар юзасидан қўшимча тафсилотлар аниқлаштирилмоқда.