Спорт | 02:04 / 03.05.2019
12814
1 дақиқада ўқилади

Европа лигаси. "Арсенал" "Валенсия"ни мағлуб этди, "Челси" "Айнтрахт" билан дуранг ўйнади

Фото: Getty Images

Европа лигаси яримфинали доирасидаги илк учрашувлар ниҳоясига етди. 

"Арсенал" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 3:1 ҳисобида майдон эгалари фойдасига якунланди. 

Мезбонлар сафида Ляказетт дублга эришган бўлса, яна бир гол Обамеянг томонидан киритилди. Меҳмонларнинг ягона голига Диакаби муаллифлик қилди. 

Яна бир учрашувда "Челси" сафарда "Айнтрахт Франкфурт" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди. 

23-дақиқада Йович майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, жавоб голи 45-дақиқада Педро томонидан киритилди. 

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйинлари 9 май куни бўлиб ўтади. 

Европа лигаси. Яримфинал

Арсенал Англия – Валенсия Испания 3:1
Голлар: 0:1 – 11 Диакаби, 1:1 – 18 Ляказетт, 2:1 – 25 Ляказетт, 3:1 – 90 Обамеянг.

Айнтрахт Ф Германия – Челси Англия 1:1
Голлар: 1:0 – 23 Йович, 1:1 – 45 Педро.

Мавзуга оид