Жаҳон | 08:48 / 03.05.2019
22215
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украинанинг расман сайланган президенти деб эълон қилинди 

Фото: Петр Сивков/ТАСС

Владимир Зеленский 3 майдан бошлаб Украинанинг расман сайланган президенти деб ҳисобланади. Марказий сайлов комиссияси 3 май куни “Ҳукумат курьери” газетасида мамлакатда ўтган президент сайловларининг 2-босқичи натижаларини эълон қилди.   

“21 апрелдаги такрорий сайлов натижаларига кўра, Украина президенти лавозимига номзод Зеленский Украинанинг сайланган президенти ҳисобланади”, дейилган нашрнинг сайтидаги хабарда.   

Энди шу кундан бошлаб 30 кун ичида Зеленскийнинг инаугурация маросими бўлиб ўтиши керак.

Украина марказий сайлов комиссияси 30 апрелда президент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилганди. “Халқ хизматкори” партияси номзоди Зеленский сайловларнинг 2-босқичида 73,22 фоиз овоз тўплаган, унинг рақиби – амалдаги президент Пётр Порошенкони эса 24,45 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган. 

Мавзуга оид