Жаҳон | 11:31 / 04.05.2019
47076
1 дақиқада ўқилади

АҚШда юзлаб йўловчилари бўлган самолёт дарёга қулади

Фото: Jacksonville Sheriff's Office via AP

Флорида штатидаги Жексонвилл шаҳридаги дарёга бортида 136 йўловчи бўлган Boeing 737 самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда ўз Twitter-аккаунтида шаҳар мэри Ленни Керри маълум қилди.

Miami Air авиакомпаниясининг тижорат чартер рейси АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасидан учиб келаётган бўлган. CNN телеканали маълумотларига кўра самолёт учиш-қўниш йўлакларидан чиқиб кетган ва дарёга тушган. 

“Самолёт дарёнинг саёз жойига бориб тўхтаб қолган, аммо сувга чўкиб кетмаган” — дея ёзди Жексонвилл шерифи.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. WJXT телеканали лавҳаларига кўра, йўловчилар қутқарув нимчалари билан самолёт қаноти орқали чиқиб кетишган. 

Фото: Twitter/@WJXTvic
Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид