Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Фото: AFP 2019 / Jack Guez
Фаластин ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақда Ғазо секторидаги телеканаллар хабар қилган.
Reuters ахборот агентлигининг фаластинлик манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Миср воситачилигида эришилган келишув 6 май соат 4.30дан амал қила бошлаши белгиланган.
Кейинроқ исроиллик ҳарбийлар Фаластин томонидан ўт очилиши сабабли мамлакат жануби аҳолиси учун киритилган барча чекловлар соат 7дан олинишини эълон қилишган. Бу эса ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилганини тасдиқлашини билдиради.
Май бошида фаластинликлар томонидан Исроилнинг ўққа тутилиши бошлангандан кейин Исроилга 600 га яқин ракета ва миналар отилган. Исроиллик ҳарбийлар бунга жавобан Ғазо секторидаги деярли 300 га яқин объектга авиазарба берган. Охирги маълумотларга кўра, ўзаро ҳужумлар оқибатида Исроил томонидан 4 киши, Фаластиндан 25 киши ҳалок бўлган.
Ўзаро зарбалар берилиши икки томон ўртасида деярли бир ойлик осойишталикка чек қўйган ва 2014 йил ёзидан бери энг кўп қон тўкилгани бўлган. Бу ҳолат Тел-Авивда май ўртасида ўтказилиши белгиланган “Евровидение” халқаро мусиқий танлови ўтказилишини хавф остига қўйиши мумкин.
Мавзуга оид
14:15 / 20.04.2026
Ҳамас расмийлари гуруҳ баъзи қуролларини топширишга тайёрлигини билдирди
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
11:44 / 16.04.2026