Нигер пойтахти Ниамей аэропорти яқинида бензин ташувчи машина портлаши оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Шифокорларнинг маълумотларига кўра, қурбонлар сони ошиши мумкин – кўплаб яраланганлар оғир аҳволда қолмоқда.
Қурбонларнинг аксарияти бензовоз АЁҚШ ёнида ағдарилгандан кейин ундан оқаётган ёнилғини йиғаётганлар бўлган.














