Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 181 киши ҳалок бўлди
16 октябр куни Жигава штатида бензовоз портлаб, кўпчилик куйиб ҳалок бўлди.
Нигерия шимолидаги Жигава штатида бензовоз портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 181 кишига етди.
Бу ҳақда Жигава штати губернатори Умар Намади президент Бола Аҳмад Тинубу билан учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилди.
Намадининг айтишича, портлашда яраланган 80 киши ҳамон касалхонада. Воқеа 210 оилага салбий таъсир кўрсатди.
Мажиа туманидаги Кано-Хадежа трассасида 16 октябр куни бензовоз портлаши содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи белгиланган тезликдан ошиб кетган, натижада бошқарувни йўқотган ва бензовоз ағдарилиб кетган.
Маҳаллий аҳоли ағдарилиб кетган машинадан ёнилғини тўкиб ташламоқчи бўлганида, у портлаб кетган ва кўпчилик куйиб ҳалок бўлган.
Ҳодисадан кейин президент Бола Аҳмад Тинубу бутун мамлакат бўйлаб ёнилғи ташиш хавфсизлиги протоколларини ҳар томонлама кўриб чиқишни талаб қилди.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025