7 май куни Тошкентдаги AKFA Medline клиникасида бешинчи Озарбойжон-Германия-Туркия-Ўзбекистон тиббиёт Конгресси бўлиб ўтди.
Конгрессда Германия, Озарбойжон, Туркия каби давлатлардан тиббиёт соҳасининг 15 нафар профессор ва фан докторлари, AKFA Medline клиникасининг етакчи шифокорлари, тиббиёт соҳасида таълим олаётган талаба ёшлар, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этди.



Тадбир очилишида нутқ сўзлаган Германия, Озарбойжон ва туркиялик мутахассислар умумий хирургия, онкология, гастроэнтерология, гинекология, ультратовуш тадқиқоти ва радиология бўйича ўз кўникмаларини AKFA Medline клиникаси шифокорлари билан ўртоқлашди, ўзаро тажриба алмашилди.
Конгресс дастури давомида тиббий тренинг ва мастер-класслар, даволаш ҳамда ташхис қўйиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш имконини берувчи лойиҳалар ҳам ўтказилди. Жумладан, AKFA Medline жарроҳлари ва профессор Гурбанхан Муслимов ҳамкорлигида “Ошқозон ости безининг дисталь корпорокаудаль резекцияси” номли кўргазмали операция ўтказилди ва бу жараён реал вақт режимида конференц-залдаги барча меҳмонларга намойиш қилиб борилди.



“Шу йилнинг 3 май куни Боку шаҳрида бешинчи Озарбойжон-Германия-Туркия-Ўзбекистон тиббий Конгрессининг очилиши бўлиб ўтган эди. Унда Озарбойжон, Германия, Туркия каби давлатларнинг етакчи шифокорлари қаторида AKFA Medline клиникасининг шифокорлари ҳам иштирок этди.
Мазкур Конгресс иштирокчилари жарроҳликнинг инновацион услубларини таҳлил қилган ҳолда беморларни даволаш амалиётидаги янгиликларни жорий қилиш бўйича ўз ҳудудларидаги тажриба билан ўртоқлашдилар. Бугунги Конгресс аввалгисининг давоми сифатида ташкил этилмоқда.



















