Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида электрлаштирилган тезюрар икки изли айланма темир йўлини қуриш учун қум-шағал материалларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 19 майдаги ПП-2979-сонли "Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сонли "Дарё ўзанларини тозалаш ишларига онлайн-аукцион орқали xўжалик юритувчи субъектлар жалб этиш тартиби тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилиниши мумкин.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Xавфсиз дарё" давлат унитар корxонасига истисно тариқасида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Кўприкқурилиш" трести унитар корxонаси билан тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган участкалар рўйхати асосида дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга руxсат берилиши мумкин.

Қум ва шағал материалларини қазиб олиш бўйича тузиладиган шартномалар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 19 майдаги ПК-2979-сонли қарори ҳамда 2018 йил 24 май ПФ-5447-сонли фармони билан тасдиқланган "Тошкент ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Кўприкқурилиш" унитар корxонаси томонидан белгиланган ҳажмларда амалга оширилиши белгилаб қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда лойиҳа доирасида қум ва шағал материалларини ишлаб чиқариш учун тозалашга мўлжалланган дарё участкаларининг рўйxатини ишлаб чиқиб ва Комиссия тасдиқлаш учун киритадилар.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Xавфсиз Дарё" давлат унитар корxонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан биргаликда дарё каналларини тозалаш учун қум-шағал материалларини қазиб олишни таъминлаш ва лойиҳа ҳужжатларини параллел равишда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш юклатилади.