Жамият | 01:47 / 12.05.2019
40776
1 дақиқада ўқилади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидида таровеҳ намози ўқилди ва хатми Қуръон бошланди — фотожамланма

Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ номидаги муҳташам жоме масжиди очилгани ҳақида илгари хабар берган эдик.

Мазкур масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғиллари, бошлаган хайрли ишларининг давомчиси, бир неча исломий ташкилотларнинг аъзоси ва мўмин-мусулмонларга жуда катта хизмат қилаётган «Ҳилол нашр» мажмуаси раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф имом-хатиб этиб тайинланди.

11 май куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги янги жоме масжидида биринчи таровеҳ намози адо этилиб, хатми Қуръон бошланди. Таровеҳ намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, уламолар, марҳум ва мағфур Шайх ҳазратларининг яқинлари, шогирдлари иштирок этишди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати илк таровеҳ намозидан фотожамланма эълон қилди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид