Ўзбекистон | 12:07 / 14.05.2019
4703
2 дақиқада ўқилади

“Микрокредитбанк” АТБ ва Германия банклари ҳамкорлиги: Франкфуртда банк фаолияти юзасидан тақдимот ўтказилди

Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикасининг Франкфуртдаги Бош консуллигида RAEX рейтинг агентлиги билан ҳамкорликда Германия етакчи банклари ва қатор компаниялари учун Ўзбекистон инвестицион муҳитига бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда “Микрокредитбанк” АТБ фаолияти ва унинг Германия банклари билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан тақдимоти ўтказилди.  

Тақдимотдан сўнг Микрокредитбанк Бошқаруви вакилларининг KFW German development bank Германия ривожланиш банки, Deutsche Bank, Commerzbank, Helaba Landesbank Hessen, AKA Bank, DZ Bank, Landesbank Baden-Wurttemberg вакиллари билан ҳамкорлик юзасидан учрашувлари бўлиб ўтди. Учрашувларда корреспондент муносабатларни ривожлантириш, савдони молиялашга кредит линиялар жалб қилиш ва тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик олиб боришга келишилди. 

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, Микрокредитбанк Германия молия муассасалари билан олдиндан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб келмоқда. Хусусан, 2009 йилда Германия Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди билан имзоланган келишувга асосан аёл тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш учун 222,9 минг Евро миқдорида грант жалб қилинган. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 7 май куни Германия Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди, Микрокредитбанк ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда “Ўзбекистонда агрор секторни ривожлантириш” Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Мавзуга оид