ОАВ Пентагоннинг Яқин Шарққа 120 минг нафар ҳарбийни жўнатиш режасидан хабар топди
АҚШ президенти маслаҳатчилари йиғилишида АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан Эронни тутиб туриш режасини тақдим этди, деб ёзади The New York Times (NYT). Америка ҳарбийларига ҳужум қилинса ёки ядровий дастур тезлашса, Пентагон Яқин Шарққа 120 минг нафаргача ҳарбийни жўнатиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп бу режадан хабардор қилинганлиги ҳозирча номаълум. Аввалроқ у Яқин Шарқ ва Афғонистондан Америка ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш ҳақида бир неча бор айтганди. Шу боис NYT Оқ уй хўжайинининг мазкур режани қўллаб-қувватлашига шубҳа қилмоқда.
Нашр суҳбатдошларининг айтишларича, режани Эронни чўчитиш тактикасининг бир бўлаги деб ҳисоблаш мумкин. 120 минг нафар аскар 2003 йилда Ироққа бостириб кирган Америка ҳарбийлари сонига яқин. Бундай гуруҳни жойлаштириш «Эрон учун зарба беришга улкан нишон ва катта асос бўлиб хизмат қилиши мумкин». Бу эса АҚШнинг узоқ давом этадиган низога тортилишига олиб келади.
Эрон билан муносабатлар кескинлашганидан сўнг АҚШ минтақага бир қисм кучларини ташлади. Май ойи бошида Яқин Шарққа «Авраам Линкольн» авиаташувчиси ва B-52. Бомбардимончи самолётлари жўнатилди. Ерусти гуруҳи ПВО Patriot мажмуалари билан кучайтирилди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024