16:14 / 14.05.2019
67917

«Ўрикзор» бозори собиқ директорининг «машҳур» уй-жой комплекси 20 фоизга арзонлашди

“Ўрикзор” даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган кўчмас мулк объекти аукционга қўйилган эди

Дастлаб, мазкур уй-жой мажмуасининг нархи 35 536 900 759,00 сўм этиб белгиланганди. Ушбу машҳур давлат кўчмас мулк объекти эндиликда 20 фоиз арзонлашган нархда такрорий аукционга қўйилди. Демак, энди унинг нархи 26 652 675 568,80 сўм, деб ёзмоқда ЎзА.

Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3-а уйдаги бино ва иншоот. Умумий майдони 4,3000 га, иншоот майдони 20628 кв.м.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аукционда Дмитрий Лимга тегишли бўлган шахсий коллекция учун йиғилган 3 та тарихий (антиквар) автоулов қўйилгани хабар қилинган эди:

648 483 546 сўмлик М-103 русумли автомобиль;

527 593 963 сўм кўрсатилган BMW 511 русумли автомобиль; 

600 217 528 сўм баҳоланган TRIUMPH русумли автомобиль.

Top