Илон Маск, Опра Уинфри ва Марка Цукербергдан ўрнак олинг.

1. Фаолиятига оид бўлмаган китобларни ўқиш
Китоб мутолааси бир неча афзалликларга эга. У оламга ўзгача нигоҳ билан қараш имконини беради. Китоблар ўзингизни ўзга киши ўрнига қўйиб кўриш кўникмасини ҳам ривожлантиради, бу эса ҳақиқий етакчилар учун жуда муҳим. Фаолиятингиз доирасига кирмайдиган янги билимларни эгаллаш ҳам жуда фойдали.
Тадбиркор ва муҳандис Илон Маск мутолаа рўйхатига фантастик ва биографик асарларни албатта киритади. Rolling Stone журналига берган интервьюсида у шундай деганди: «Мени аввало китоблар, кейин ота-онам тарбиялашган».
2. Қулайлик зонаси чегарасидан чиқиш
Бажариш имконсиздек кўринган ишга киришиш учун ўзингизда жасурлик топа билинг. Бу ривожланаётганингизнинг белгиси. Акс ҳолда кўп нарсага эришмайсиз.
Агар оммавий чиқишларни ёқтирмасангиз, кейинги учрашувда биринчи бўлиб сўзга чиқинг. Қаттиқ асабийлашсангиз ҳам, терлаганингиздан кўйлагингиз хўл бўлса ҳам буни амалга оширинг. Анча енгил тортасиз.
Қўрқув ва ўсиш бирга мавжуд бўлмайди. Уларнинг биридан воз кечишга тўғри келади.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг путунхуа – хитой тилининг мандарин лаҳжасини ўрганишга кўп йиллик вақтини сарфлаган. У енгилмади, ҳозирда бу тилда яхши мулоқот қилади.
3. Спорт билан шуғулланиш
«Бадавлат кишиларнинг одатлари» китобининг муаллифи Том Корли беш йил давомида муваффақиятли одамларнинг жадвали ва одатларини тадқиқ этди. Уларнинг умумий жиҳатларини топишга муваффақ бўлди – жисмоний машқлар. Масалан, Опра Уинфри, Шерил Сэндберг ва Ричард Брэнсон спортни кундалик жадвалларига киритишган.
Корлининг фикрига кўра, югуриш, юриш ва бошқа аэробик машқлар билан шуғулланишни одатга айлантирганлар бир неча афзалликларга эга: уларнинг IQ кўрсаткичи, иродаси, ўзига бўлган ишончи юқори ва жисмоний қуввати ҳам 20 фоизга кўпроқ.
Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар куни бажариладиган оз миқдордаги машқлар ҳам умрингизни узайтириши мумкин.
4. Ўзгаларга ёрдам қўлини узатиш















