Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Венесуэла билан авиаалоқани тўхтатди
Фото: Reuters
АҚШ маъмурияти Венесуэлада хавфсизликка таҳдид мавжудлиги сабабли ушбу давлат билан авиаалоқани вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ транспорт вазири Элейн Чао баёнотида айтилган.
“Ички хавфсизлик вазирлиги Венесуэлага келувчи ва у ердан кетувчи йўловчилар, самолётлар ва экипаж аъзоларига хавф борлиги ҳақидаги хулосага келди, бу ҳолат АҚШ ва Венесуэла ўртасида фуқаролик авиациясининг барча рейсларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилади”, деб айтилган Чао баёнотида.
“Мен давлат ва хусусий самолётлар томонидан Венесуэла аэропортларига ёки улардан авиаташувлар бажаришга барча рухсатларнинг амал қилишини тўхтатмоқдаман”, деб таъкидлаб ўтган Чао.
1 май куни АҚШ Федерал авиация бошқармаси АҚШ авиакомпанияларига Венесуэла ҳудудини 48 соат ичида тарк этишни тавсия қилган. Бундан аввалроқ бошқарма АҚШ самолётларига Венесуэла устидан 8 кмдан пастроқ баландликда учишни тақиқлаган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026
Трамп: Хитой ҳукумати Жимми Лайни озод қилиш ниятида эмас
09:30 / 15.05.2026