Solar Foods компанияси Хельсинки яқинида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1,1 млн долларлик сармоя олди. Компания томонидан ишлаб чиқилган технология ўзидан сувни элетролиз қилиш ёрдамида водород олишни акс эттиради. Водород фойдали микроблар учун озуқа бўлади. Микробларга термик ишлов берилиб, озуқавий аралашма олинади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, олинадиган маҳсулот озуқавийлиги бўйича денгиз сувўтлари ёки соядан қолишмайди. У қуруқ сутга ўхшаш бўлади. Кукунни рационни оқсил билан бойитиш ёки маълум муддатга егулик учун ечим сифатида қўллаш мумкин бўлади.
Компаниянинг фикрича, бундай ишлаб чиқаришни тикланувчи энергия мавжуд исталган жойда йўлга қўйиш мумкин. Компания аралашмани Европанинг маҳсулотлар хавфсизлиги комиссиясидан тегишли лицензияни олгач, 2021 йилдан оммавий ишлаб чиқармоқчи.











