Ўзбекистон | 08:38 / 17.05.2019
25872
3 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология маркази 18-21 май кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 майда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади, 19-21 майда кечаси 17-22 даража илиққача кўтарилади, кундузи 19-20 майда 30-35 даража, 21 майда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 18 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19-21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 майда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади, 19-21 майда кечаси 17-22 даража илиққача, кундузи 32-37 даража иссиққача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 18 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20-21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 майда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ; 19 майда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ; 20-21 майда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 18 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20-21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-19 майда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ, 20-21 майда кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 18 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20-21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 майда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 19-21 майда кечаси 13-18 даража илиқ бўлади, кундузи 30-35 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 18-19 майда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 майда 8-13 даража, 19-21 майда 4-9 даража, кундузи 18-20 майда 15-20 даража илиқ, 21 майда 19-24 даража иссиқ бўлади.

Мавзуга оид