Жамият | 16:37 / 18.05.2019
64490
2 дақиқада ўқилади

60 минг доллар пора билан «тушган» самарқандлик ИИБ инспектори эвазига қандай «хизмат» таклиф қилган?

Фото: KUN.UZ

15 май куни Самарқанд вилоят Тойлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика инспектори А.С. иш жойида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг бинога эгалик ҳуқуқи бериш ҳақидаги қарорини чиқартириб бериш эвазига олдиндан келишилган 70 минг АҚШ долларидан 60 минг АҚШ долларини олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz мухбирининг аниқлашича, А.С. Тойлоқ тумани марказидаги «Чароғбон» маҳалласида профилактика инспектори бўлиб ишлаган. У 70 минг доллар эвазига туман марказидаги ИИБ таянч пункти жойлашган ер учун туман ҳокимининг бинога эгалик қилиш тўғрисидаги қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган.

Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров Kun.uz мухбири билан суҳбатда профилактика инспекторининг пора билан қўлга тушганидан хабари борлигини, аммо у пул эвазига нимани ваъда қилганини билмаслигини айтди.

Мавзуга оид