18:01 / 20.05.2019
6780

Миришкор тумани пилла режасини бажарди

Жорий «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани пиллакорлари 776 қути ипак қурти парваришлаб, белгиланган шартнома режасини қулай муддатларда бажардилар. Хомашё қабул қилиш пунктига режадаги 60 тонна ўрнига амалда қарийб 61 тонна юқори сифатли ипак етказиб берилди.  

Пилла тайёрлаш режа-мажбуриятини туманда биринчи бўлиб адо этган «Авазчўл», Автономов номли, «Олтин бошоқ», «Миришкор», «Тошкент», Р.Ғойибов номли, «Помуқ», С.Муродов номли ҳамда бошқа массивлардаги фермер хўжаликлари жамоалари ва оилавий звенолар муносиб ҳисса қўшишди. Мазкур массивлар пиллакорлари кўзланган ҳосилни қисқа муддатларда саранжомлаб, белгиланган режа-кўрсаткични ошириб адо этишда кўпчиликка ўрнак бўлишди. 

«Фахрий чўпон ғурури», «Сафар ота, «Тошев Рўзибой Сайфуллаевич», «Файзиев Ҳомид Файзиевич» ҳамда «Маматов Фирдавс Дилшотович» каби ўнлаб илғор фермер хўжаликлари ва Узоқова Тўйча, Отаева Фароғат, Тошева Гулсум, Эгамбердиева Раъно, Дўстова Гулшод, Худойназарова Назокат, Қўчқорова Хуршида, Абдинабиева Сайёра  етакчилигидаги жамоалар ҳар қути пилла уруғидан 70-80 килограммдан ошириб юқори сифатли ҳосил кўтаришди.

 

Top