Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Угандада қайиқ тўнтарилишидан кейин 30 дан кўпроқ одам бедарак йўқолди
Уганда ғарбидаги Альберт кўлида қайиқнинг тўнтарилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 30 дан кўпроқ одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда Daily Monitor маҳаллий нашри гувоҳларга таяниб маълум қилди.
Таъкидланишича, моторли қайиқда маҳаллий футбол жамоаси ўйинчилари ва мухлислар бўлган. Гувоҳлардан бирининг таъкидлашича, қайиқда 50 дан кўпроқ одам бўлган. “Қайиқ жўнаган жойидан тахминан 300 метрлар узоқликда чўкиб кетган”, деб айтган ёшлар ташкилоти раиси Сади Нянжиреки.
Унинг таъкидлашича, фожиага қайиқнинг ҳаддан ортиқ юкланиши ҳамда тўлқинларни ҳосил қилган кучли шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Маҳаллий аҳоли 20 кишини қутқаришга муваффақ бўлган. Нашрнинг омон қолган бир аёлга таяниб хабар беришича, қайиқда дарча бўлган ва у орқали қайиққа сув кирган.
NTVUganda маҳаллий телеканалининг полицияга таяниб хабар беришича, камида 16 киши бедарак йўқолган, 32 га яқин йўловчи қирғоққача сузиб бора олган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
22:58 / 12.04.2026
Уганда армияси раҳбари Туркиядан бир миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни беришини талаб қилди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
20:58 / 14.03.2025
Британия суди БМТ судясини қуллик меҳнатидан фойдаланишда айбдор деб топди
11:04 / 04.12.2024