Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги президент сайловларида амалдаги президент ғолиб бўлди
Индонезиянинг амалдаги президенти Жоко Видодо мамлакатда ўтган президент сайловларида ғалаба қозонди ва иккинчи муддатга президент бўлиб қолади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Видодо 55,5 фоиз овоз тўплаган. Унинг ягона рақиби – мухолиф номзод Прабово Субиантога 44,5 фоиз овоз берилган.
Субианто натижалар эълон қилингунга қадар сайловларнинг мустақил текширилишини талаб қилган. Унинг жамоаси баҳолашича, камида 73 мингта сайлов участкасида сайлов жараёни қоидалари бузилган, 6,7 млн овоз берувчи сайловда иштирок этишга таклиф қилинмаган.
Индонезияда умумий сайловлар 17 апрелда бўлиб ўтганди. Фуқаролар президент, парламент депутатлари, маҳаллий депутатларни сайлашган. Сайловда 193 млн овоз берувчидан 80 фоизи қатнашган. Бутун мамлакат бўйлаб 813 мингдан кўпроқ сайлов участкаси фаолият юритган.
Таъкидланишича, Субианто уч кун ичида сайлов натижалари бўйича конституциявий судга шикоят қилиши мумкин. Агар унинг вакиллари олий суд органига шу муддат ичида мурожаат қилмасалар, унда 24 май куни Видодо 2019-2024 йилларга президент этиб эълон қилинади.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026