Фото: Лайфхакер

1-хато. Порция ўлчамини кузатмаяпсиз

Кўпчилик маҳсулот фойдали бўлса, уни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин деб ҳисоблайди. Бу катта хато. Ҳатто чекланмаган миқдорда истеъмол қилинган фойдали йирик бошоқли макарон ёки ширин мевалар барча ҳаракатларингизни чиппакка чиқариши мумкин.

Қандай тўғрилаш мумкин?

Ошхона тарозисини харид қилинг ва истеъмол қилинаётган барча маҳсулотларни ўлчанг.

Энергетик қувватни ҳисоблаш учун смартфонингизга иловани юкланг ёки кунлик нормадан оширмаслик учун кундалик юритинг.

Ёдингизда бўлсин, ҳар бир ўрамда ва жадвалда 100 грамм қайта ишланмаган маҳсулот қуввати кўрсатилади. Тайёр маҳсулотники эса катта фарқ қилиши мумкин.

Шунинг учун маҳсулотни тайёрлашдан олдин ўлчанг ёки жадвалдан тайёр маҳсулотнинг энергетик қуввати кўрсаткичини изланг.

2-хато. Қайлалар қувватини ҳисобга олмайсиз

Кўпчилик вазн ташлаш истагида бўлганлар қайланинг кам миқдори таом қувватини оширмайди деб ҳисоблашади. Аслида эса харид қилинган қайла маҳсулотлари одатда жуда кўп қувватга эга ва ёғли; уларнинг таркибида 30 граммга яқин ёғ ва 100 граммда 300 килокалория бўлади. Таомга 30 грамм қайла қўшиб, кўп қисми тўйинган ёғлардан иборат 90 килокалория истеъмол қиласиз.

Қандай тўғрилаш мумкин?

Қайла ўрнига табиий зираворлардан фойдаланинг. Ана шунда таъмга зарар етказмаган ҳолда таомларингиз қувватини камайтирасиз.

Агар қайладан воз кеча олмасангиз, камроқ зарар тамойилини қўлланг: кетчуп ўрнига табиий томат пастасини харид қилинг, майонезни эса оқ йогурт ва ханталли қайлага айлантиринг.

Фото: Лайфхакер

3-хато. Ёғли таомларни афзал биласиз