Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистоннинг икки фуқароси катта миқдордаги героин билан қўлга олинди
Твернинг Заволжск туманида Россия ИИВ Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш бошқармасининг Тверь области бўйича ходимлари кўчалардан бирида гиёҳванд моддаларни ўтказишда гумонланган, 20-34 ёшлар оралиғидаги икки эркакни қўлга олишди. Текширув давомида полициячилар кукунга ўхшаш модда бўлган 302та полимер ўрамни олиб қўйишган.
Қўлга олинганлар Ўзбекистондан Тверга келишган, деб хабар бермоқда Tvernews. Тезкор ходимлар версиясига кўра, эркаклар гиёҳвандлик воситасини бевосита алоқага кирмаган ҳолда ўтказмоқчи бўлишган. Улар тайёр наркотикни битталик дозаларга ажратиб, шаҳарнинг турли жойларидаги махсус жойларга яшириб қўйишни режалаштиришган.
Топилган ўрамлар ичидаги модда билан ИИВ бошқармаси Эксперт-криминалистик марказга текшириш учун жўнатилди. Хулосага кўра, модда умумий оғирлиги 800 грамдан иборат бўлган героин экан.
Қўлга олинган шахсларга нисбатан йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний ўтказиш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Наркокурьерлар йигирма йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
07:10 / 07.10.2023
Қозоғистон билан чегарадаги божхона постида фургондан 20 кг героин аниқланди
15:59 / 15.02.2022
Ўзбекистон орқали салкам 230 кг героин олиб ўтишга уриниш тўхтатилди
16:14 / 21.09.2021
Ҳиндистондаги портда Афғонистондан келтирилган уч тонна героин мусодара қилинди
11:05 / 22.03.2021