Жамият | 17:10 / 21.05.2019
33765
1 дақиқада ўқилади

Россияда тўрт нафар ўзбекистонлик пичоқланди

Фото: РИА Новости/Павел Лисицын

Санкт-Петербургдаги кафеда юз берган пичоқбозлик оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик жароҳат олди.

Ўзбекистон бош консулхонасининг хабар беришича, 19 май куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманидаги кафеда оммавий муштлашув юз берган, натижада Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси пичоқланган:

- Паҳлавон Бахтиёрович Зиёев (1987 йил 15 октябрда туғилган);
- Шахриёр Бахтиёрович Зиёев (1986 йил 3 сентябрда туғилган);
- Анвар Аҳрорович Зиёев (1987 йил 7 июлда туғилган);
- Абдуазиз Мажидович Маҳмудов (1995 йил 16 июлда туғилган).

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, икки фуқаро Санкт-Петербургдаги И.Жанелидзе номидаги илмий-тадқиқот институтидаги касалхонага ётқизилган ва жарроҳлик блокида қолмоқда.

Шунингдек, юқорида қайд этилган ҳолат бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси (қасддан оғир жароҳат етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«Бош консуллик Санкт-Петербургнинг тегишли тузилмалари билан алоқага чиқди ва вазиятни назорат остида ушлаб турибди», - дея маълум қилишган ТИВда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид