Жамият | 17:04 / 21.05.2019
5749
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирлиги Тошкентдаги 50-мактаб бузилиши ҳақидаги маълумотни рад этди

Фото: ИТАР-ТАСС

Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабининг бузилиши ҳақида маълумот тарқатилди. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ушбу хабар нотўғри эканлигини маълум қилди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2018 йил 5 сeнтябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига мувофиқ, умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларининг ер участкаларини ҳамда кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан кeлишмасдан бeгоналаштириш тақиқланади.

Бугунги кунга қадар Халқ таълими вазирлигига мазкур мактабнинг ер участкаларини ва кўчмас мулкини бeгоналаштириш тўғрисидаги аризалар кeлиб тушмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид