Терговчи 27 500 доллар пора таклиф қилишаётгани ҳақида вилоят прокурорига хабар берди
Андижон вилояти, Пахтаобод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан фуқаро И.И. (1970 й.т.) жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиб бериши учун жами 27.500 АҚШ доллари таклиф қилиб, шундан 7.500 АҚШ долларини нақд шаклда ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтиб пора таклиф қилган.
Бош прокуратура хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговчиси вилоят прокурори номига фуқаро И.И. унга пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида билдирги билан мурожаат қилган.
Фуқаро И.И. 21.05.2019 йилда терговчига келишилган 27.500 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ долларини берган ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини расмийлаштириб бериш учун терговчидан паспорт нусхани олаётган вақтида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:58
«Андижон» драматик дербида тарихий ғалабага эришди (фотожамланма)
17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
19:44 / 26.09.2024
“Одамлар қийналяпти” — Андижонда сел оқизиб кетган кўприк қачон тикланади?
21:10 / 20.09.2024