Ўзбекистон | 14:02 / 24.05.2019
21238
3 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология маркази 26-29 май кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ; 27 майда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 34–39 даража иссиқ; 28 майда кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 34–39 даража иссиқ; 29 майда кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ; 27 майда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 34–39 даража иссиқ; 28–29 майда кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 34–39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 10–15 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ; 27 майда кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ; 28–29 майда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 31–36 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ; 27–29 майда кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 34–39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 10–15 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ; 27 майда кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 27–32 даража иссиқ; 28–29 майда кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 32–37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 26–27 майда 3–8 даража, 28–29 майда 5–10 даража, кундузи 26 майда 13–18 даража илиқ, 27–29 майда 18–23 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид