18:02 / 25.05.2019
4397

«ПСЖ» Томас Тухель билан шартномани узайтирди

Фото: PSG / Twitter

«Пари Сен-Жермен» бош мураббий Томас Тухель билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

45 ёшли немис мутахассиси билан янги битим 2021 йил 30 июнигача мўлжалланган. Мураббийлар штабининг бошқа аъзолари билан ҳам келишув муддатлари узайтирилган.

Тухель 2018 йил июнь ойида «ПСЖ» бошқарувига келган ва 2 йиллик шартнома имзолаган эди.

Парижликлар клуби Томас қўл остидаги илк мавсумида Франция чемпионатида ғолиб чиқди, биринчи дивизионнинг барча 38та турида гол урган тарихдаги илк жамоага айланди.

«ПСЖ», шунингдек, Чемпионлар лигасини нимчорак, Франция лига кубогини чорак финалдан тарк этди, мамлакат кубоги финалида имкониятни бой берди.

Тухель мавсум давомида «ПСЖ»ни жами 55та ўйинга бошлаб тушиб, улардан 40тасида ғалаба қозонди, 7 дуранг ва 8 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати – 149-52 (+97).

Top