Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жорий йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатда бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ташриф доирасида Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади.

Ташриф якунида иқтисодиёт, молия, таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.