Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда болалар кардиохирургия марказини ташкил этиш таклиф қилинмоқда
Фото: makan.uz
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Нукус шаҳрида болалар кардиохирургия марказини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, бугунги кунда болалар туғма юрак пороги кўп учрамоқда. Ҳозирда ушбу жарроҳлик амалиётини Нукус шаҳрида амалга оширишнинг имкони йўқ. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун катта сарф-харажатлар қилиб, Тошкент шаҳрига ёки бошқа чет давлатларга боришга тўғри келмоқда. Агар боришнинг иложи бўлмаса, чет элдан профессор-шифокорларнинг Ўзбекистонга келишини кутишга мажбур бўлинмоқда. Бу эса кўп вақтни талаб этади.
“Амалдаги ҳолат ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Нукус шаҳрида болалар юрак жарроҳлик (кардиохирургия) амалиётларини олиб бориш имкониятини берувчи Болалар кардиохирургия марказини ташкил этишни таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Мавзуга оид
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
08:32 / 02.08.2025
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025