Жамият | 09:17 / 27.05.2019
8551
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қадимий шаҳарлардаги туристик объектлар ўзаро «дор йўли» билан боғланиши мумкин

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида қадимий шаҳарлардаги туристик объектларни ўзаро “дор йўли” (канатка) билан боғлаш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, туризм мамлакатда жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. 

“Президентнинг ташаббуси билан бу соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Туристик маконларнинг жозибадорлигини ошириш учун инфратузилмалар ҳам ажойиб бўлиши керак. Ҳозирги кунда жаҳоннинг турли жойларида шаҳарларни тепадан томоша қилиш имконини берадиган дор йўллари мавжуд. Бу туристлар оқимини яна ҳам оширишга хизмат қилади. Қолаверса, кексаларимиз ҳам зиёратга келса, машинадан тушиб то зиёратгоҳларга келгунча чарчаб қолаётганини кўп кузатганмиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Билдирилишича, дор йўли ҳам бир транспорт каби. Ундан фойдаланиш кўпгина енгилликларни ва ажойиб таассуротларни олиб келади.

“Дор йўли (канат)ни миллий меъморчиликка асосланган ҳолда тарихий иморатларимизнинг кўркига путур етказмасдан қуриш лозим. Шаҳарларимизни тепадан ва тоза ҳаводан нафас олган ҳолда томоша қилишга қизиқиш жуда оммалашади. Буни тажриба тариқасида Самарқанд, Хива ёки Бухоро шаҳарларида синов тарзида татбиқ қилса бўлади. Дор йўли кабиналарини эконом, бизнес, турист ва шунга ўхшаш бошқа турларга ажратиш мумкин”, - дейилади петицияда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид