“ИИББ: халқ билан мулоқот (Тошкент)” гуруҳига бир вақтнинг ўзида фуқаролардан пойтахтдаги йирик бозорлар атрофидаги йўллардаги ҳаракатни тартибга келтириш бўйича бир нечта мурожаатлар келиб тушди, деб хабар бермоқда ИИББ.
Айниқса, норозиликлар “Тошкент ипак йўли” (“Абу-Сахий”), “Ўрикзор”, “Фарҳод”, “Қўйлиқ”, “Юнусобод” ва бошқа бозорлар яқинидаги ҳаракатларга тааллуқли бўлган.
Одамлар ўз мурожаатларида, бозордагилар автомобилларини икки, ҳаттоки уч қатор қилиб қолдиришларидан ва уларни деб автобуслар бекатга яқинлаша олмасликларидан норози бўлган. Пиёдалар ҳам пиёдалар йўлакчасигача 200-300 метр юришга эриниб йўлни хоҳлаган жойларидан кесиб ўтиб, авариявий ҳолат келтириб чиқаришмоқда.
Шанба, 25 май кунидан бошлаб Тошкентнинг барча йирик 14 та бозорлари яқинида ЙПХ, ППХ ходимларидан ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларидан ташкил топган қўшимча гуруҳлар хизмат олиб боришмоқда.
Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган пиёдаларга, йўл четида ва ер-ости йўлакларда ноқонуний савдо билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан чоралар кўрилмоқда. У ерда савдо қиладиганлар томонидан йўлак ифлослантирилиши сабабли одамлар ер-ости йўлакларидан фойдаланишни исташмайдилар.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор таклифлар тайёрланмоқда, хусусан, бозорлар яқинида кўп қаватли автотураргоҳ ёки бозорга келадиган автомобилларни ўртача сонини сиғдира оладиган тўловли тураргоҳлар қуриш.




















