Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уруш жониворларга ҳам таъсир қилганини кўрсатувчи суратлар
Уруш нафақат мамлакатлар тарихида, балки унинг аҳолиси юрагида ҳам ўчмас из қолдиради. Айниқса Иккинчи жаҳон уруши каби йирик ва кўп қон йўқотилган уруш. Жасорат ва шижоат, дўстлик ва содиқлик, қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ёрдам бундай онларда ҳар доимгидан ҳам кўпроқ қадрланади. Гап нафақат инсонлар, балки тўрт оёқли дўстларимиз ҳақида кетмоқда.
Ахир уруш жониворлар ҳаётига одамларникидан кам бўлмаган даражада таъсир қилади. Улар ҳам бошпанасидан жудо бўлади, очлик ва йўқотишларни бошдан ўтказади, оғриқ ва қўрқувни ҳис қилади. Айримлари эса қўрқмас жангчилар каби уруш ва жангларда иштирок этади. Баъзи жониворлар аскарлар билан бирга жанг қилган, инсонларга инсонийликни сақлашда ёрдам берган, қалбларга илиқлик бериб, руҳий кўмак кўрсатган. Бошқача қилиб айтганда, улар фашизм устидан ғалаба қозонишда ўз ҳиссасини қўшган. Бугун ҳам жониворлар аскарларга ёрдам беришда давом этмоқда. Бугунги фото материал айнан шу ҳақида.
Мавзуга оид
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
16:56 / 03.06.2026
Сахалин ороли ва Тинч океани флотидан айрилган Россия – Рус-япон уруши тарихи
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
10:18 / 28.03.2026