Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Учкўприк туманида Ҳазиний уй-музейини Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Фарғона вилоят ҳокими (Ш. Ғаниев) Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) билан биргаликда:
ташкил этилаётган музейларнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи тўғрисида янгиланган низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
музейларнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;
музейлар жойлашган биноларни Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи балансига ўтказиш ҳамда биноларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
музейларда маданий-маърифий тадбирлар, атоқли шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш;
музейларга замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этиш чораларини кўради.











