Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Opensignal интернет рейтингида охирги ўринларда қайд этилди
Фото: 123RF
Ўзбекистон Opensignal мобил тармоқлар фаолияти рейтингида охирги ўринларда қайд этилди.
Opensignal сервиси дунё мамлакатларининг мобил тармоғи фаолияти бўйича янги рейтингини тақдим этди. Унга кўра, интернет тезлиги бўйича энг охирги ўринларни Ироқ (1,6 Мбит/с), Жазоир (3,1 Мбит/с), Непал (4,4 Мбит/с) ва Ўзбекистон (5 Мбит/с) эгаллади.
Рейтингда интернет энг яхши фаолият кўрсатувчи мамлакатлар сифатида Жанубий Корея, Норвегия ва Канада эътироф этилди.

Opensignal рейтингига кўра, интернет тезлиги бўйича охиридан тўртинчи ўринда қайд этилган Ўзбекистон 4G тармоғидан фойдаланиш имкони бўйича энг охирги ўринни эгаллаган. Зеро, маълумотларга кўра, мамлакатдаги ўрта статистик абонент 49,9 фоиз ҳолатда 4G’га кириш имконига эга. Бу борада етакчилар – Жанубий Корея, Япония ва Норвегия мамлакатлари.
Мавзуга оид
07:38
Шаҳарлар кенгайяпти: 2025 йилда энг йирик мегаполислар рейтинги
07:30 / 24.12.2025
Рейтинг: интернет фойдаланувчилари сони энг кўп бўлган 20 та мамлакат
12:54 / 10.12.2025
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
07:52 / 09.12.2025