Детокс-озиқланиш ва детокс-ичимликлар тез орада озишга ёрдам берадиган парҳезлар ўрнини эгаллайди деган тасаввур уйғонади. Бундай ичимликлар овқат ҳазм қилиш ва организмнинг бошқа тизимларига дам беради – ана шунда комплекс соғломлашиш юз беради. Ортиқча суюқлик чиқиб кетгани учун тўқималардаги шишлар камаяди, тери, тирноқ ва сочнинг ҳолати яхшиланади, вазн камаяди.

Сизга дарҳол детокс-коктейль зарурлигини кўрсатувчи белгилар

  • Доимий ич қотишлар, метеоризм, кўнгил айниши.
  • Кучли чарчоқ. Уйқудан кейин ҳам ўтиб кетмайдиган чарчоқ.
  • Бош оғриғи.
  • Кайфиятнинг тез-тез ўзгариши.
  • Терининг тез-тез яллиғланиши.
  • Зарарли ёки ресторандаги тезпишар овқатларни ёқтириш.
  • Уйқунинг ёмонлашуви.
  • Қориннинг дам бўлиши.
  • Ортиқча вазн.
  • Бел аёлларда 80 см, эркакларда 90 см дан ортиқ бўлиши.

Фойдали ичимликлар учун энг яхши таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар

Фото: Pinterest

Олма

  • Пектинга бой.
  • Овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради.
  • Моддалар алмашинувини яхшилайди.

Тарвуз

  • Кучли «намлантирувчи», сув мувозанатини тўлдиради.
  • Яллиғланишнинг олдини олади.
  • Томирлар соғлиғини қўллаб-қувватлайди.
  • Пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.
Фото: Pinterest

Киви

  • А ва Е витаминлари манбаи.
  • Организмни эркин радикаллардан ҳимоя қилади.
  • Юз терисининг ёшаришига ҳисса қўшади.

Бодринг