Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статистика қўмитаси: «2018 йилда энергия манбалари экспорт товарлари ичида етакчи бўлди»
2018 йил якунларига кўра, энергия манбалари ва нефть маҳсулотларининг экспорт ҳажми 65,9 фоизга ўсиб, бошқа товар экспортлари ичида етакчилик қилган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган «Ўзбекистонда ташқи савдо статистикасини шакллантириш тартиби» мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, 2018 йил якунига кўра республика ташқи савдо айланмаси (мамлакатнинг муайян даврдаги экспорт ва импорт қийматлари йиғиндиси) ўтган йилгига нисбатан 25,8 фоизга ошиб, 33,4 млн АҚШ долларини ташкил этган. Бунда экспорт ҳажми 13,9 млн АҚШ доллар (ўсиш суръати 11,4 фоиз), импорт ҳажми 19,4 млн АҚШ доллар (ўсиш суръати 38,7 фоиз)га тенг.
Экспорт товарларинининг асосий қисмини энергия манбалари (19,1 фоиз), импорт товарларининг асосий қисмини эса машина ва асбоб-ускуналар (43,4 фоиз) ташкил этмоқда.
2019 йил январь-апрель ойида эса экспорт ҳажми 5,2 млн АҚШ долларига тенглиги қайд этилди. Бунда ҳам асосий экспорт товари сифатида энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (18,7 фоиз) бўлиб қолмоқда. Жорий йил январь-апрель ойидаги импорт ҳажми эса 7,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган. Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (44 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид
18:04 / 12.02.2026
Ўзбекистон 2025 йилда Тожикистон кўмирининг деярли барча экспорт ҳажмини сотиб олди
15:21 / 12.02.2026
Миллий статистика: 2025 йилда ўқиш учун хорижга чиқиш камайган
14:38 / 11.02.2026
Фаол корхоналар сони бир йилда 9 фоизга ошди
11:45 / 11.02.2026