Жамият | 12:51 / 01.06.2019
5766
2 дақиқада ўқилади

Олмазор туманидаги омборхонада йирик ёнғин юз берди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 31 май куни соат 02:50да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста Ширин кўчаси 117-уйда жойлашган МЧЖ ҳудудида ижарада бўлган бошқа МЧЖга қарашли омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотига кўра, хабар асосида ёнғин жойига зудликда 8 та асосий ва 1 махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрсатилган манзилга бўлинмалар 4 дақиқада етиб борган вақтида сув иситиш қозонлари ва жиҳозларини сақлаш омборхонаси очиқ аланга аралаш қуюқ тутун билан ёнаётганлиги маълум бўлган. 

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:03да қуршаб олиниб, соат 04:26да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатда МЧЖга қарашли омборхонанинг 500 кв.м. майдонда томи ва ички қисми ҳамда унда сақланаётган жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан биноларнинг 500 кв.метр майдони сақлаб қолинган. 

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид