Жамият | 07:28 / 21.07.2025
8726
2 дақиқада ўқилади

Олмазор туманидаги омборхонадан ҳавога водород пероксиди тарқалди

Ҳодиса ўтган тунда Олмазор туманининг Узумбоғ кўчасидаги саноат объектларидан бирида юз берган. Kun.uz'га келиб тушган тасвирлардан кўринишича катта ҳудудда ҳавони қуюқ тутун қоплаган. Бир нечта тез ёрдам машиналари воқеа жойига қараб ҳаракатланган.

Фото: Видеодан кадр

ФВВнинг хабарига кўра, Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасида ҳаводан олтин гугурт ҳиди келаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда ҳам бу хабарлар кенг тарқалган.

Хабарга асосан, зудлик билан Тошкент шаҳар ФВБ бўлинмалари айтилган манзилга етиб борган.

Бирламчи маълумотларга кўра, омборхонада жойлашган сиғимдан водород пероксиди моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган. 

Тошкент шаҳар ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан ушбу ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилди, деб хабар бермоқда ФВВ.

Вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Қўшимча маълумотлар текширув якунлангач тақдим этилади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Kun.uz'га келиб тушган тасвирлардан кўринишича катта ҳудудда ҳавони қуюқ тутун қоплаган. Бир нечта тез ёрдам машиналари воқеа жойига қараб ҳаракатланган.

Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Мавзуга оид

Эълонлар

ANORBANK юбилейи: янги хизматлар ва мижозларга совғалар

Zoomrad иловаси орқали FIFA U-17 World Cup Qatar 2025 йўлланмасини ютиб олинг

Сувчилар мактаби — Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг амалий намунаси

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин